Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ислоҳотлар замири-халқ фаровонлиги ва давлат равнақи
2021-01-23 17:51:11 165
Таъкидлаш жоизки, 2021 йил бошидан амалиётга жорий этилган суд-ҳуқуқ ислохотлари Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида белгилаб берилган эди.
Суд соҳасига жорий этилган ўзгариш ва янгиликларга тўхталадиган булсак, фармон билан вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ваиқтисодийсудлар бирлаштирилди. Ҳозирга қадар эса алоҳида судлар фаолият юритиши турли харажат ва штатларни талаб этар эди. Лекин энг асосийси бу эмас. Балки ҳар бир судья кўрадиган ишлар сони қайсидир судларда кўп ва қайсиларидадир кам эди. Бу эса фуқароларга ҳам айрим ноқулайликлар туғрдирган. Мазкур судлар бирлаштирилиб, судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда суд ишларини юритиш турлари бўйича ҳар бир вилоятда, Қорақалпоғистон Республикасида алоҳида судлов ҳайъатлари ташкил этилди.
Маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шахрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилди. Шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинди.
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш белгиланди. Хозиргача мавжуд бўлган 199 та туман (шаҳар) маъмурий судларининг ўрнига туманлараро маъмурий судларнинг ташкил этилишининг асосий сабаби шундаки, бугунгача маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган ишларнинг ўрта ҳисобда 90 фоизини маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ташкил этар эди. Бундан кўринадики маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг жиноят ишлари бўйича судларга қайтарилиши маъмурий судларнинг маълум маънода оптималлаштирилишини тақозо қилмоқда.
Судьялар мақомини кучайтиришга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, барча судьялар ва суд аппарати ходимларининг иш ҳақи ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга ўтказилди. Шунингдек, судьяларга нисбатан интизомий иш фақат судьяларнинг тегишли малака хайъатлари томонидан қўзғатилишини назарда тутган ҳолда, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, интизомий ишни қўзғатиш ва кўриб чиқиштартиби такомиллаштирилди ҳамда судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш, шунингдек, тугатиш асослари ва тартиби янада аниқлаштирилди.
Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган муҳим ўзгаришлардан бири сифатида “бир суд - бир инстанция” тамойилини ҳам келтириб ўтиш лозим. “Бир суд - бир инстанция” тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши лозимлиги Президентимиз томонидан таъкидлаб ўтилди.
Мазкур тамойилга кўра, туман, вилоят ва Олий суд даражасида бир-бирини қайтармайдиган инстанциялар жорий этилди. Бу эса, мисол учун туманлараро маъмурий судда биринчи инстанцияда кўрилган иш аппеляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан кўрилади. Кейинги инстанция сифатида кассация тартибида иш Олий судда кўрилиши мумкинлигини англатади.
Хозирги кунгача вилоят судлари чиқарган қарор устидан берилган шикоятлар шу судларнинг ўзида кўриб чиқилар эди. Биргина 2019 йилда вилоят судлари қабул қилган 13 мингта шундай қарор Олий суд томонидан ўзгартирилган ва бекор қилинган.
2021 йилдан бошлаб бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилди. Одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинди. Юқорида таъкидлаб ўтилган муҳим ўзгариш ва янгиликлар мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни бундан кейин ҳам изчил давом этишини англатади. Ўйлайманки, Мурожаатномада назарда тутилган муҳим ташаббусларнинг амалиётга жорий этилиши билан судьялар мустақиллиги янада кучаяди, одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ошади.
Ш.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси