Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Волейбол: Ўзбекистон тумани ҳокими кубоги қайси маҳаллага насиб этди?

×

 2021-01-19 17:54:11    47

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги маҳаллалар ўртасида волейбол бўйича туман ҳокими кубоги учун мусобақалар ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман “Соғлом” авлод жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилган спорт мусобақаларида маҳаллалар вакиллари дастлаб, секторлар кесимида ўзаро баҳс олиб бордилар.

Мусобақанинг финал босқичи эса, бугун тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирда сектор раҳбарлари ва туман ҳокими ўринбосари И.Нажмиддинов сўзга чиқиб, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда маҳалла аҳли, айниқса ҳудуд ёшларини спортга жалб этиш ва улар ўртасида кўплаб спорт мусобақаларини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра, “Бўстон” МФЙ жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, кубок эгаси бўлди. Иккинчи ўринни “Даштчўлпон” МФЙ ва учинчи ўринни эса “Каримобод” МФЙ вакиллари эгаллашди.

Ғолиблар ҳокимлик томонидан кубок, диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, мусобақани ташкил этиш ва мазмунли ўтказишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ фидоий спортчиларнинг меҳнатлари ҳам эътироф этилиб, улар муносиб рағбатлантирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати