Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурожаатнома кенг ўрганилмоқда

×

 2021-01-18 15:38:28    57

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани бўйлаб Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш мақсадида “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири бугун биринчи сектор ҳудудида ташкил этилди.

Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарлари, устоз-педагоглар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўйича тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

Сўнг ТДТУ Қўқон филиали директор ўринбосари О.Юнусов раҳбарлигидаги Республика тарғибот гуруҳ аъзолари томонидан Мурожаатнома мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари, Мурожаатномада илгари сурилган фикрлар, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар, уларни самарали ташкил этиш йўллари хусусидаги маърузалари тингланди.

Савол-жавоб, мулоқот тарзида ўтган тадбир иштирокчилари Мурожаатнома юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати