Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 120 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ўзбекистон” ўйингоҳида кенг кўламда ободонлаштириш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

×

 2021-01-16 18:46:46    71

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг “Турон” футбол клуби жорий йилдан суперлига баҳсларида иштирок этади.

ПФЛ байроғи остида ўтказиладиган Суперлига чемпионати учрашувлари бўлиб ўтадиган стадионлар учун қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом мавжуд.

2021 йилда миллий чемпионат доирасидаги ўйинларни ўзида қабул қилувчи тумандаги “Ўзбекистон” стадионида бугунги кунда мазкур низомда белгиланган талабларга мувофиқ бир қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Режага мувофиқ, ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан электрон монитор, 2000 люмен ёруғлик оқимига эга бўлган улкан прожектор ўрнатиш ҳамда қўшимча 5000 ўринли трибуна барпо этиш каби лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев мазкур ўйингоҳда бўлиб, ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари, тегишли масъуллар ҳамда клуб мутасаддилари билан навбатдаги бажарилиши лозим бўлган ишларни муҳокама қилди.

Хусусан, ўйингоҳ атрофидаги йўлларни, очиқ коллектор-зовурни тартибга келтириш, коммуникация масалаларини ҳал этиш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати