Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Хожа Писта бобо” қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилди

×

 2021-01-16 18:44:53    63

PDF yuklash
Chop etish


Қабристон барчамиз учун ибрат ва намуна масканидир. Уни обод тутиш эса ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Ўзбекистон тумани Нурсух қишлоғида жойлашган “Хожа Писта бобо” қабристонида бугун ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

“Шўрқишлоқ” ва “Зиё Нурсух” МФЙлари аҳолиси томонидан ҳашар усулида ташкил этилган ободонлаштириш ишларида туман ҳокими Қ.Джураев иштирок этди.

Туман раҳбари маҳалла аҳли, оқсоқоллар ва ҳудуд ёшлари билан суҳбатлашди.

Учрашувда бу каби ҳашарларни мунтазам ташкил этиб борилиши қабристонни обод тутиш билан биргаликда, аждодлар руҳига ҳурмат ва эҳтиромнинг юксак ифодаси эканлиги таъкидланди.

Ободонлаштириш ишлари якунида аждодлар руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилиниб, кириб келган йил туманнинг барча соҳаларида файзли-барокатли бўлиши,  янги ишларга ривож, элга омонлик тилаб дуо қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати