Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қахрамонжон Джураев: Ўқчиликларнинг ҳар жабҳада фаоллиги, тадбиркорлиги-ю, деҳқон ва боғбонларининг миришкорлигидан ўрнак олиш лозим
2021-01-16 18:43:25 152
Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев “Ўқчи” МФЙ аҳолиси билан учрашди.
Маҳалладаги 945 та хонадонда 5100 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Туман марказидан 17 чақирим масофада жойлашган ушбу маҳалла аҳолиси боғдорчилик билан кенг кўламда шуғулланиб келади.
Учрашувда туман ҳокими маҳалла аҳли билан ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда бандлигини таъминлаш, маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш масалаларида суҳбатлашди.
Шунингдек, туман ҳокими коронавирус пандемияси туфайли ўтган йили мамлакатимизда ўрнатилган кучайтирилган карантин даврида маҳалла фаолларини кўплаб фидоийлик намуналарини кўрсатганликларини алоҳида эътироф этиб, барча жонкуярларга миннатдорчилик билдирди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда фуқаролар томонидан турли масалаларда билдирилган таклиф ва масалалар ижроси бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати