Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Юксак эътироф ва мукофот муборак бўлсин!

×

 2021-01-15 16:42:57    54

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари фармонига мувофиқ бир гуруҳ соҳа ходимлари юксак эътирофлар билан мукофотланди.

Қувонарлиси, ана шундай эътирофга сазовор бўлганлар орасида тумандошимиз, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми смена бошлиғи Саидов Ёрқинжон Хасанович ҳам бор бўлиб, шарафли ва айни пайтда ғоят машаққатли касб эгаси “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги фидоий ёнғин қутқарувчиси Ёрқинжон Саидовни юксак эътироф ва мукофот билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар тилайди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати