Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Эзгулик” мавзесида янги кўп қаватли уйлар қад ростламоқда
2021-01-14 00:30:28 123
Ўзбекистон тумани “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 5 қаватли, 10 та турар жой биноларининг қурилиш ишлари давом этмоқда.
200 хонадонга мўлжалланган, 2 ва 3 хонали ушбу уй-жойлар қурилиш ишлари “PFC TURON” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими Қ.Джураев ва туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддиновлар уй-жойлар қурилиши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Қурувчи ташкилот вакилининг маълум қилишича, ҳозирда қурилиш ишлари бир навбатда ташкил этилган бўлиб, 100 га яқин қурувчилар меҳнат қилишмоқда. Тез кунларда, об-ҳавонинг илиши биланоқ жараёнлар икки навбатга ўтилиб, ишлар янаям жадаллик ва албатта пухта режа, юқори сифат билан давом эттирилади.
Аввал хабар берганимиздек, шунингдек ушбу мавзеда замонавий хусусий клиника, математика ва хорижий тилларга ихтисослашган хусусий нодавлат мактаб ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Бу каби бунёдкорлик ишлари натижасида туманимизнинг кўркига кўрк қўшилиши билан биргаликда аҳоли эҳтиёжини қондириш, турмуш шароитларини яхшилаш, оғирини енгил қилишга эришилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати