Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ватан ҳимояси-буюк ифтихор

×

 2021-01-13 23:49:27    41

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистон туманида ҳам кенг нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан барча таълим масканларида, ҳарбий қисмларда “Ким Ватанга содиқ бўлса – мендурман ўша!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, спорт ва китобхонлик мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугун ҳам, байрам муносабати билан, дастлаб туман ёшлари иштирокида ҳарбий парад ташкил этилиб, сўнгра туман маданият марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Унда мудофаа бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, туман ёшлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Қ.Джураев сўзга чиқиб, барчани байрам билан самимий муборакбод этди. Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида  миллий армиямиз мудофаа салоҳиятини янада юксалтириш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, чегараларимиз дахлсизлигини сақлаш, фуқароларимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапирди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Байрам тадбири давомида туман маданият бўлими бадиий жамоалари томонидан саҳналаштирилган концерт дастури намойиш этилди. Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати