Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Янги Яйпан” мавзесида янги мактаб очилди (фото)

×

 2021-01-09 22:00:59    101

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Хайдаробод қишлоғига яқин ҳудудда 2011 йилдан буён жами 89 та намунавий лойиҳалардаги уй-жойлар барпо этилиб, ўз эгаларига топширилди ва мавзе “Янги Яйпан” дея ном олди. Жорий 2021 йилда ҳам мазкур ҳудудда кўп қаватли уй-жойлар қуриб битказилиши кўзда тутилган.

Бу эса, ўз навбатида, мазкур мавзеда янги хизмат шохобчалари, шунингдек, ўқувчилар учун янги мактаб қуришни тақозо этарди.

Инвестиция дастури асосида ҳудудда қуриб фойдаланишга топширилган янги таълим даргоҳи эндиликда узоқ мактабларда ўқишга қатнашга мажбур бўлган 264 нафар ўқувчини ўз бағрига олади.

69-сон берилган ўқув масканининг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, туман ҳалқ таълими бўлими мудири Нафисахон Нишонова, устоз педагоглар, маҳалла аҳли, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқувчи-ёшлар ҳамда ота-оналар қатнашдилар.

Тадбир аввалида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев сўз олиб, ҳудуд аҳлини, мактаб жамоасини ва албатта ёш авлод вакилларини янги, замонавий ва кўркам зиё масканини фойдаланишга топширилиши билан самимий қутлади.

- Биз ишонамиз ва умид қиламизки, бу даргоҳда таълим олган келажагимиз эрталари кўплаб соҳаларнинг етук мутахассислари бўлиб етишиб чиқади. Бунда эса албатта, мактаб жамоаси ва азиз устозларимизнинг таълим сифатини юқори даражага олиб чиқишлари, ёшларга муносиб таълим-тарбия беришлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Биз мазкур мактабни нафақат тумандаги, балки, республикадаги етакчи мактаблардан бирига айланишига тилакдошмиз, - дея таъкидлади туман ҳокими.

“426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизациялашган калонна” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қурилган мазкур таълим масканида ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча шароит яратилган.

Янги мактабнинг қурилиш ишларига дастур асосида 5 миллиард 179 миллион сўм маблағ сарфланди.

Икки қаватли ушбу мактабда жами 40 га яқин ўқув хоналари мавжуд бўлиб, бундан ташқари маъмурият хоналари, ахборот технологиялари хонаси, тўгарак хоналари, кимё, биология ва физика лабораториялари учун алоҳида хоналар ва кутубхона фаолият юритади.

Ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида тиббиёт хонаси, 120 ўринли фаоллар зали, ошхона, спорт зали, гимнастика зали, футбол, баскетбол ва волейбол майдонлари ҳам ташкил этилган. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати