Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Одил суд – адолатли жамиятнинг мустаҳкам пойдевори!

×

 2021-01-03 16:23:07    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, соҳада юз бераётган ўзгаришлар чуқур таҳлил қилиниб,келгуси йилдаги вазифалар белгилаб берилди.

Президентимиз айтганларидек, адолат-давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллайди.

Одил судловда юз бераётган ўзгаришлар халқимизнинг суд-ҳуқуқ тизимига ишончини ошириб, қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқ, эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишда муҳим омил бўлмоқда.  

Мурожаатномада қайд этилганидек, 2021 йилдан жорий этиладиган “бир суд-бир инстанция” тамойили зиммамизга янада масъулиятли вазифани юклаб, вилоят судлари қарорлари юзасидан берилган шикоятлар ўша суд томонидан кўриб чиқилиш амалиётига барҳам берилди.

Бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилиб, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиётининг бекор қилинаётгани, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир далил қадам бўлмоқда.

Шунингдек, мазкур йилдан фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги учта суднинг битта суд сифатида бирлаштирилиши, фуқарорларимиз ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун янги енгилликларни яратади.  

Билиб-билмай жиноятга қўл урган шахснинг тақдири судда ҳал бўлади. Бу суд залида чиқарилган қарорга бевосита боғлиқдир. Масалага шу нуқтаи-назардан ёндошсак, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар судлов тизимида адолатни ўрнатишга, суд қарорларининг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилгани билан эътиборга сазовар бўлмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ғояси билан ушбу йилдан суд муҳокасига қадар судда ишларни дастлабки эшитиш амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилиши ҳам адолатни қарор топтиришга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир.

Мамлакатимизда одил судлов жамиятимизнинг бош мезони сифатида белгиланиб, бу жараёнда фуқароларга босқичма-босқич замонавий қулайликлар яратилаётгани аҳамиятлидир. Мурожаатномада фуқаролар судга келиб юрмасдан, онлайн тартибда мурожаат этиши, ўз аризалари кўриб чиқилиш жараёнини масофадан туриб, кузатиб бориш имкониятлари яратилиши ҳам алоҳида қайд этилгани айни муддао бўлди.

Энг муҳими соҳада юз бераётган янгиланишлар одамларнинг қонун устуворлигини таъминлашга, уларнинг адолат устувор бўлган жамиятга ишонч ҳиссини янада мустаҳкамлаб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда тинч, осойишта ҳаёт кечиришига хизмат қилмоқда.

Элёрбек Хакимов

Жиноят ишлари бўйича

Қўқон шаҳар судининг судьяси