Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил арафасида тумандошларимиз учун яна бир туҳфа: ДХМ янги биноси фойдаланишга топширилди

×

 2020-12-30 21:49:23    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани марказида янгидан капитал реконструкция қилинган замонавий Давлат хизматлари марказининг биноси фойдаланишга топширилгани тумандошларимиз учун яна бир байрам туҳфаси бўлди.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев, Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Раънохон Бойқўзиева, туман сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев ва ДХА Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Раънохон Бойқўзиевалар, тадбир иштирокчилари ва улар орқали бутун туманимиз аҳлини қўшалоқ байрам билан самимий қутлаб, марказнинг янги биносида яратилган шароитлар аҳолига қулайлик яратиш, давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.

Пудратчи ташкилот “Қушқўноқ қурилиш таъмир” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий Давлат хизматлари маркази биносини янгидан капитал реконструкция қилишда бинонинг меъморий ечимига алоҳида эътибор қаратилди. Марказ энг замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланди. Энди бу масканга ташриф буюрувчиларга давлат хизматлари кенг, ёруғ ва шинам хоналарда, қулай шароитда кўрсатилади.

- Марказимиз орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 3 йил давомида жами 155 минг 210 та давлат хизмати кўрсатилди, - дейди туман ДХМ директори Маъруфжон Джураев. - Янги бинода аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ошиши кўзда тутилган. Марказ янги биноси ҳақиқатдан ҳам, туманимиз аҳли учун янги йилга муносиб совға бўлди, десак адашмайман.

Марказда аҳолига бир вақтнинг ўзида 150 га яқин тезкор, қулай, шаффоф давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, мўъжазгина кутубхона, болалар майдончаси, буфет, инвесторлар учун алоҳида хона, банк шаҳобчаси ташкил этилган. Ташриф буюрган ҳар бир мижоз инфоленд орқали кўрсатиладиган барча хизматлар ва нархлар ҳақида тўлиқ ахборот олиши мумкин. Марказда бир вақтнинг ўзида 22 нафар, бир кунда 600 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Электрон навбат тизими 4 та мониторда акс этиб туради. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ҳамда «е-auksion» электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун махсус бурчаклар ҳам ташкил этилган.

Шунингдек, марказ биносида Бош вазир қабулхонаси ҳам жойлашган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати