Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги ҳар бир маҳаллаларда “Ёшлар форуми” ўтказилмоқда
2020-12-30 21:46:54 162
Ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар билан кўпроқ ва яқиндан мулоқотда бўлиш, орзу-истаклари билан яқиндан танишиш ва келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида тумандаги ҳар бир маҳаллаларда “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остида ёшлар форумлари ташкил этилмоқда.
Қайқуобод маҳалласидаги “Обод” тантаналар мажмуасида ўтказилган форумда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураев иштирок этиб, бу ерда жам бўлган Қайқуобод, Туюл, Каримобод, Ойимчақақир ва Даҳанақақир маҳаллалари ёшлари билан учрашди.
Учрашув давомида туман ҳокими жорий йилнинг 25 декабрь куни Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев иштирокида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлар форуми”, Президентимизнинг куни-кеча Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун моҳияти, ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришда янги босқичдаги ислоҳотлар, кенг имтиёзлар ҳақида сўз юритди.
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар ва келгусида режалар ҳақида гапириб, келажак эгаларини кириб келаётган янги йил байрами билан самимий қутлади.
Форум доирасида ҳудуд ёшлари учун концерт дастури намойиш этилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати