Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СЕССИЯДА 2021 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ПАРАМЕТРЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

×

 2020-12-28 20:22:14    187

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 28 декабр куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда, тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.


Сессия ишига туман ҳокими Қахрамонжон Джураев раислик қилди.

Сессия иши кун тартибидаги асосий масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни кўра тегишли соҳа масъуллари томонидан шакллантирилган Ўзбекистон туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджети лойиҳаси кўриб чиқилди.


Мазкур масала юзасидан туман молия бўлими мудири У.Хакимов маъруза қилди.

Маърузачи 2020 йилда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши тўғрисида ахборот бериш билан биргаликда, 2021 йилги маҳаллий бюджети лойиҳаси юзасидан туман Кенгаши депутатларига батафсил маълумот берди.


Шунингдек, сессия ишида “Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди.


Сессия иштирокчилари, депутатлар кун тартибида масалалар муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини баён этишди. Маърузачи ва мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар.


Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати