Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбарлари Янги йил савдо ярмаркалари фаолияти билан танишдилар

×

 2020-12-27 16:05:46    77

PDF yuklash
Chop etish


Байрамлар олдидан туман аҳлига кафолатли ва арзон нархларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш анъанага айланган.

Бугун, Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев бошчилигидаги сектор раҳбарлари туман Деҳқон бозори қошида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмаркаларида бўлдилар.

Ушбу ярмаркалар туман фуқаролари учун қулайликлар яратиш, янги йилга тўкин сочинликда ўтиш ва бозор расталарида нархларни кескин ошиб кетишини олдини олиш мақсадида ташкил этилган.

Туман раҳбарлари ярмаркаларни кўздан кечириш давомида аҳолини янги йил билан қутлади.

Шунингдек, сектор раҳбарлари тегишли масъулларга харидорларга ҳар томонлама қулайлик яратиш, бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўлиқ бўлиши, нархларни сунъий ошиб кетишини олдини олиш, шунингдек санитария қоидаларига амал қилишни таъминлаш юзасидан зарурий кўрсатма ва топшириқлар бердилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати