Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар бир мурожаат - бир тақдир
2020-12-24 22:45:56 182
Унинг ортида инсонни қийнаётган, ўйлантираётган масалалар, ечимини кутаётган муаммолар турибди. Мурожаатлар ортида кимнингдир дарду ташвиши, орзу-ўйлари мужассам бўлади.
Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида тумандаги “Халқ қабулхонаси”да навбатдаги қабул ўтказилди.
Қабулдаги масалаларни ҳал этиш учун тумандаги ташкилот ва муассасалар мутасаддилари ҳам ҳозир бўлишди.
Учрашувда фуқаролар томонидан турли масалалардаги 23 та мурожаат тушди.
Мурожаатлар асосан соғлигини тиклаш, моддий ёрдам, бандлик, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалаларига оид бўлиб, уларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 14 таси эса белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва масъулларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати