Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимининг сайёр қабули: мурожаатлар ечимига хизмат қилиб
2020-12-24 22:31:26 154
Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураев “Шўрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказиб, аҳоли билан учрашди.
Тегишли туман ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам аҳоли мурожаатларини эшитиш учун маҳаллада жам бўлишди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича чоралар белгиланди.
Мазкур мурожаатларнинг аксарияти тоза ичимлик суви таъминоти, электр таянчларини алиштириш, ички йўлларни таъмирлаш, бандликни таъминлаш, субсидия асосида иссиқхона қуриш ва кредит олиш каби масалаларга оид бўлди.
Хусусан, қабулда иштирок этган фуқаролардан 14 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 2 таси шу куннинг ўзида қаноатлантирилди, 6 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этадиган 6 та мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижро назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати