Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Ёш китобхон” кўрик-танлови старт олди
2020-12-24 22:27:41 257
Кечадан, юртимиздаги миллионлаб китобсеварлар учун қувончли ва ҳаяжонли кунлар бошланди.
Сабаби, жойларда "Ёш китобхон" республика кўрик танловининг саралаш босқичлари бошланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабида ҳам анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган, ёшларни бирлаштириб, китобхонлик ривожига ҳисса қўшаётган мазкур танловнинг саралаш босқичининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тумандаги китобсевар ёшлар, уларнинг устозлари ва ота-оналари жам бўлган маросимда туман ҳокими Қахрамонжон Джураев иштирок этди.
Танловни очиб берган туман ҳокими, китобнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти, танловнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида сўз юритди ва танловда иштирок этадиган барча ёш китобхонларга омад тилади. Ёшларни доимо китобга ошно бўлишга ундади.
- Буюк аждодларимизнинг ақл-заковати билан яратилган ноёб асарлар, хусусан, кўплаб илм-фан ва бошқа соҳаларга оид манбалар нафақат бизнинг халқимиз, балки жаҳон аҳлининг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Сизлар китобга дўст бўлинг, бу каби танловларнинг юқори босқичларини ҳам забт этинг ва албатта биз ҳам сизларни рағбатлантиришдан чарчамайлик, - дейди туман ҳокими.
Танловнинг кечаги саралаш босқичида тумандаги тўрт юз нафардан ортиқ 10-14 ёшли китобхонлар онлайн тарзда иштирок этдилар.
Саралаш босқичи бугун 24 декабрь куни 15-19 ёш тоифасида, 25 декабрь куни эса 20-30 ёш тоифасида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати