Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёшлар билан учрашув: муаммолар ечими мутасаддилар эътиборида
2020-12-18 23:32:00 156
Ўзбекистон тумани ҳокимлигида масъул раҳбарлар ва туман ёшларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов, туман ҳокими Қ.Джураев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлими масъул раҳбарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар мутасаддилари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида сўзга олган масъул раҳбарлар, ёшларни қизиқтирган саволлар ва муаммоларини очиқ муҳокама қилишга чақирди ва мазкур учрашув манфаатдор тузилмалар вакиллари иштирокида ташкил этилганини қайд этди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ёш тадбиркорлар эса ўз фаолиятларини ривожлантириш, ишга жойлашиш ва кредит олиш каби масалалар юзасидан ўнлаб савол ва таклифлар ўртага ташланди.
Мурожаат этган ҳар бир ёшларнинг масала ва таклифлари бўйича режа-жадвали тузилиб, уларнинг ижросига масьуллар ва аниқ муддатлар белгиланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати