Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ қабулхонасида навбатдаги қабул

×

 2020-12-18 23:26:58    68

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокими Қахрамонжон Джураев кеча, 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. 

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабул давомида 30 нафардан ортиқ фуқаролар ўзларининг мурожаатлари билан иштирок этишди.

Фуқароларнинг мурожаатлари асосан моддий ёрдам, пенсия таъминоти, бандликни таъминлаш, уй-жойини таъмирлаш, кредит ва тадбиркорлик фаолияти ривожлантириш каби муаммолар ҳақида бўлди.

Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.

Қабулда кўриб чиқилган мурожаатлардан маълум қисми ижобий ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижро муддатлари белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати