Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 217 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-12-18 23:00:18    84

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида Ватанимиз тақдири учун юксак масъулият туйғусини шакллантириш алоҳида муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон тумани ўтказилган ҳарбий ватанпарварлик фестивалининг бош ғояси ана шундай эзгу мақсадларга йўналтирилди.

“Ўзбекистон” ўйингоҳида ташкил этилган тадбирда туман ёшлари ва аҳолиси, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Фестивални кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокими Қ.Джураев ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш ва ҳарбий касбга нисбатан қизиқиш, қолаверса, кучли ғурур ва ифтихор ҳиссини уйғотиш, халқ ва армия якдиллигини таъминлашда бугунгидек амалий тадбирлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Тадбирда ҳарбийларимиз кўргазмали жанговар чиқишлари билан Ватанимиз ҳарбий қудратини яна бир бор намойиш этиб, иштирокчи ёшларни мамнун этишди.

Жанговар техника ва қуроллар, уларнинг қандай ишлатилиши ҳақида қизиқувчан ёшларинг саволларига ватан посбонлари томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, фестивал доирасида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасидаги тадбирлар, хусусан китобхонлик тарғиботи, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ташкил этилди.  

Йиғилган ёшларнинг кўзларида ҳарбий йигитларга ҳавас, ватан ҳимояси, юрт тинчлиги ва осойишталигига бўлган ишончни кўриш мумкин. Уларнинг кўпчилиги келажакда ватан ҳимояси учун бел боғлашни ният қилдилар, шубҳасиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати