Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ
2020-12-15 20:02:04 126
Кун.уз нашрининг телеграм ижтимоий тармоғидаги Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар расмий каналида Ўзбекистон тумани Янги Яйпан мавзесидаги истиқомат қилувчи Розияхон Усмонованинг мурожаати эълон қилинди.
Унда мурожаат муаллифи Ўзбекистон тумани ичимлик суви идораси масъул ходимлари томонидан мавзеда истиқомат қилувчи фуқароларнинг тоза ичимлик сувидан бўлган қарздорликни ундириш жараёнида маълум хонадонлардан тўлов ундира олмаганликлари боис, таъминотдан узиб қўйганлигини баён этган.
Мазкур мурожаат ижтимоий тармоқда эълон қилинган куниёқ Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ўтказилди.
Аниқланишича, мазкур мавзеда жойлашган намунавий лойиҳалар асосида қурилган хонадонларда ҳақиқатдан хам “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон тумани бўлими ходимлари томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларнинг фойдаланилган ичимлик сувидан бўлган қарздорликни ундириш ишлари олиб борилган.
“Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон тумани бўлимининг маълум қилишича, ҳудуд аҳолисининг ичимлик сувидан бўлган қарздорлиги сарфланган электр энергиясига нисбатан маълум миқдорда ортиб кетган.
Корхона ходимлари томонидан қарздорликларни ундириш жараёнида, маълум сабабларга кўра айрим хонадонлардан тўлов ундира олмаганлар ҳамда мазкур қарздорликларни бартараф этиш мақсадида корхона томонидан ҳудудга ҳизмат қилувчи сув насоси вақтинчалик тўхтатиб турилган.
Юқорида таъкидланганидек, мазкур ҳолатдан бохабар бўлинишини билан туман ҳокимлиги томонидан “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон тумани бўлимига тегишли кўрсатма берилиб, зудлик билан сув насосини ишга тушириш таъминланди. Мавзедаги мавжуд сув насоси ҳозирги кунда ишчи ҳолатда фойдаланилмоқда.