Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ” МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-12-13 16:28:17    100

PDF yuklash
Chop etish


Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, айниқса, ёшлар, маҳалла, олис қишлоқларда истиқомат қилаётган аҳоли орасида спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, истеъдодли спортчи-ёшларни эрта аниқлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Ўзбекистон туманида ҳам спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда. 

Хусусан, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 18-30 ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Туман ҳокими кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан ташкил этилган ушбу беллашувларда маҳалла ёшлари фаол иштирок этишди. 

Беллашувларнинг финал босқичига етиб келган “Яккатут” ва “Кичик оқмачит” МФЙ ёшларининг ўзаро баҳслари олдидан туман ҳокими Қ.Джураев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддиновлар сўзга чиқиб, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ёшларни спортга жалб этиш ва улар ўртасида кўплаб спорт мусобақаларини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Мусобақа якунларига кўра 1-ўринни “Яккатут”, 2-ўринни “Кичик Оқмачит” 3-ўринни эса “Шодлик” МФЙ вакиллари эгаллашди.

  Бугун, “Ўзбекистон” ўйингоҳида ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ғолиб ва совриндорларга, мусобақа ҳакамларига туман ҳокимлиги томонидан кубок, медал, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Эътиборлиси, спорт дастурлари асосида келгусида ҳам яна кўплаб спорт турлари бўйича ана шундай мусобақалар ўтказилиши, бу орқали эса туманда спортнинг оммавийлигини янада ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва таъминлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати