Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАКТАБГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР ДЕМАКДИР!

×

 2020-12-13 16:25:21    193

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги модернизация жараёнлари, ислоҳот ва ўзгаришлар натижадорлиги мактаб таълимига, янги авлод кадрларини етиштириш масаласига бориб тақалмоқда.

Бу борада эса таълим даргоҳларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб шароитларни яратиб бериш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон тумани Элчи маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ғани қишлоғида жойлашган 38-умумий ўрта таълим мактаби 1974 йилда қурилган. Таълим даргоҳида 300 та ўқувчига 32 нафар педагоглар таълим беришади.

Мактабдаги мавжуд бинолардан бирининг иситиш тизимини таъмирлаш жоиз эди. Бу борада туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими томонидан зарурий чоралар белгиланди.  

Бинонинг иситиш тизимини янгилаш ишлари куни-кеча тўлиқ якунланди. 23 млн. сўмлик туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилган таъмирлаш ишлари доирасида бино йўлаклари ва синф хоналарида темир трубалар монтаж қилиниб, иситиш радиаторлари ҳамда янги иситиш қозонлари (котел) ўрнатилди.

Қайта таъмирланган иситиш тизимининг сифати билан танишиш учун, кеча, 12 декабр куни Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураев мазкур мактабга ташриф буюрди.

Мактаб директори, ходимлари ва ўқувчилар билан суҳбатлашган туман ҳокими уларнинг иситиш тизимидан қониқиш ҳосил қилганликлари ҳамда ўқув даргоҳидаги таълим-тарбия самардорлиги билан қизиқди. Келгусида мактабнинг навбатдаги биносидаги мавжуд иссиқлик тизимини ҳам янада яхшилаш юзасидан режалар тузилди.

Шу ўринда, айни кунларда 680 нафар ўқувчи таълим олаётган 7-мактабда хам худди шундай иссиқлик тизимини янгилаш ишларининг сўнги босқичи давом этмоқда.

Яна бир маълумотни қайд этиб ўтиб жоизки, жорий йил куз-қиш мавсумини муносиб ўтказиш, бу борада мактабларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 35 та янги иситиш қозонлари (котел) таълим масканларига етказиб берилган.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати