Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОАВ ВАКИЛЛАРИ УЧУН БРИФИНГ ТАШКИЛЛАНДИ
2020-12-11 22:05:01 176
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси якунига етгач, оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот брифинги ташкилланди.
Унда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, қатор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.
“Ўзбекистон 24” телеканали мухбири И.Эшматовнинг туманда оммавий спорт турларини ривожлантириш кўрсаткичлари, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада келгусидаги белгиланган вазифалар, “Яйпан овози” газетаси бош муҳаррири К.Шерматовнинг туманда кўп қаватли уйлар барпо этишни кўпайтириш орқали, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, “Қилич ва қалқон” газетаси бош муҳаррири ва “Тоҳир Бағдод” телеканали мухбири Н.Хожиматованинг туманда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши ва бу борада келгусидаги қандай муҳим ташаббуслар амалга оширилиши мумкинлиги каби саволларига туман ҳокими Қ.Джураев атрофлича жавоб қайтарди.
– Ҳозиргина якунланган туман Кенгаши сессиясида 2020 йилда амалга оширилган ишлар, 2021 йилдаги устувор вазифа ва дастурлар борасида туманимиз аҳлига мурожаат қилдик, – дейди туман ҳокими. – Эришилган ютуқлар билан биргаликда, олдинда амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб лойиҳаларимиз, ишларимиз бисёр. Мавжуд камчиликларга эса барҳам бериш, уларнинг олдини олишда эса, албатта оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларнинг конструктив ҳамкорлиги, кўмаги биз учун муҳим. Биз ОАВ вакиллари ва блогерлар билан мустаҳкам ҳамкорликда иш юритиш анъанасида давом этамиз.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати