Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СЕССИЯДА ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ МУРОЖААТИ ЭШИТИЛДИ
2020-12-11 22:03:09 160
Бугун, 11 декабрь куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда, тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Шунингдек, сессия ишида Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳалимжон Умаров иштирок этди.
Сессияга 22-Қудаш сайлов округидан депутат Бахтиёржон Эркабоев раислик қилди.
Сессия аввалида туман Кенгаши депутатлари орасидан президиум аъзолари сайлаб олинди.
Сессия кун тартибидаги масала – туманнинг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилги режалари ҳақида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев туман аҳолисига мурожаат қилди.
Туман ҳокими ўз мурожаатида 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йил режаларига, шунингдек “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” доирасида амалга оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш даражасини ошириш борасидаги комплекс ишларга тўхталди.
Мурожаатда қайд этилганидек, туманда кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳамда саноат салоҳиятини ошириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилган.
“Темир дафтар”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эришилган натижалар, "Аёллар ва ёшлар" дафтарларини шакллантириш бўйича ҳам қатор ишлар бажарилган.
Улкан ислоҳотлар самараси сифатида кейинги йилларда тадбиркорлик, саноат, хизмат кўрсатиш тармоқлари, қишлоқ хўжалигини замонавий мезонлар асосида ривожлантириш борасида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳалимжон Умаров сўз олиб, туманни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида мавжуд ички манбалардан кўпроқ фойдаланиш, бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўз тавсияларини бериб ўтди.
Сессия кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Тадбир доирасида туманда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва келгуси йил амалга ошириладиган янги лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати