Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 206 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Каримобод” маҳалласи ёшлари билан ҳам учрашув ташкил этилди

×

 2020-12-10 22:43:50    73

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, туман ҳокимининг “Каримобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги сайёр қабулидан сўнг, маҳалла ёшлари билан ҳам учрашув ташкил этилди.

Унда туман ҳокими Қ.Джураев ва ДХХ туман бўлими бошлиғи О.Сиддиқов иштирок этди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди.

Сектор раҳбарлари тадбирда юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот бердилар. 

Учрашувда сектор раҳбарлари ҳудуд ёшларининг келажакдаги режалари билан қизиқиши билан биргаликда, уларни қийнаётган муаммоларини ҳам тинглади.

Маҳалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Ёшларнинг мурожаатлари асосида  зарурий чоралар-тадбирлар белгиланиб, ижроси туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан назоратга олинди. 


Сектор раҳбарлари учрашув якунида 8-сонли мактаб фаолияти билан ҳам танишдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати