Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 201 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

1-сектор раҳбари, туман ҳокими “Каримобод” маҳалласида сайёр қабулда

×

 2020-12-10 22:39:41    111

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 10 декабр куни Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураевнинг “Каримобод” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабули ўтказилди.

Унда маҳалла аҳли ҳамда тумандаги тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқароларнинг ўндан ортиқ мурожаатлари тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича чоралар белгиланди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти кўча чироқлари сонини кўпайтириш, электр трансформатори қувватини енгиллатиш, маҳалла учун спорт анжомларини олиш, суюлтирилган газ балонлари билан таъминлашнинг муддатлари, мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун электрон навбат, бандликни таъминлаш ва моддий ёрдам олиш каби масалаларга оид бўлди.

Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Уларнинг баъзилари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, қолганларининг ижроси бўйича масъуллар бириктирилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати