Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Давлатботир” маҳалласи янги бинода иш бошлади

×

 2020-12-06 20:56:04    69

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон тумани “Давлатботир” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга ушбу маҳалла идораси ҳудудда истиқомат қилувчи 736 та оилага муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С.Аминжонов, туман ҳокими Қ.Джураев, туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддинов ва туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Камоловалар иштирок этдилар.

Шунингдек, тадбирда маҳалла нуронийлари, кайвони онахонлар, ёшлар вакиллари, МФЙ раислари ва уларнинг ўринбосарлари жам бўлдилар.

Маросимда сўз олган масъул раҳбарлар сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

Бу борада айниқса, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4602-сонли Қарори, мазкур ҳужжатга асосан белгилаб берилган ваколат, имтиёз ва устувор вазифалар тузилма фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилаётганлиги, юртимизнинг кўплаб ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида фуқаролар йиғинларининг мана шундай кўркам бинолари қурилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Намунавий лойиҳа асосида қисқа фурсатларда қурилиб, фойдаланишга топширилган “Давлатботир” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносида ходимлар ва маҳалла аҳолиси учун барча зарур шароит ва қулайликлар яратилган.

- Янги биномизда маҳалла раиси, раиснинг 2 та ўринбосари ва профилактика инспектори учун алоҳида хоналардан ташқари, йиғин Кенгаши учун ҳам йиғилишлар зали барпо этилиб, барча хоналар замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланган, - дейди маҳалла раиси Эркинжон Отажонов. – Бу масканда нафақат фуқаролар йиғини ходимлари, балки бу ерга келадиган ҳар бир фуқаро учун барча қулайликлар мужассам.

Замонавий қиёфа касб этган бино қурилишига тадбиркор, “Шўрсув цемент” МЧЖ таъсисчиси Абдувохид Ёқубов томонидан 580 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланган.

- Халқнинг ҳақиқий суянчи ва яқин маслакдошига айланиб улгурган маҳалла тизимининг ривожланишига ўзимизнинг камтарона ҳиссамизни қўшганимиздан мамнунмиз, - дейди “Албус” бренди остида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Шўрсув цемент” МЧЖ раҳбари Абдуваққос Ёқубов. – Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз, маҳалламиз аҳли, айниқса ёшларини қўллаб-қувватловчи, уларнинг чуқур билим олишлари, бандлигини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим ва эзгу лойиҳалар устида ишламоқдамиз хозирда.

Тадбирда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан маҳалла фуқаролар йиғинига янги замонавий компютер жамланмаси ва рангли принтер қурилмаси топширилди.

Шунингдек, маҳалладаги 2 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларига қишки кийимлар тақдим этилди.

Маҳаллага ташриф бурганлар, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилиши ва билим олишлари учун ҳудуд марказида қад рослаётган маданият уйи, кутубхона ва ўқув марказининг қурилиш ишлари билан ҳам танишдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати