Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия ишлари амалга оширилди

×

 2020-12-03 20:23:12    204

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар йилнинг 3 декабрь санасида “Халқаро ногиронлар куни” бутун дунё миқёсида кенг нишонланади.

Бундан асосий мақсад - бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар бошқа соғлом кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Бу борада эса, албатта миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан.

Сана муносабат билан бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан кўнгли ярим ҳамюртларимизни холидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан кўмак бериш ишлари олиб борилди, кўплаб хайрия тадбир ташкил этилди.

Хусусан, дастлаб куннинг биринчи ярмида Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида ана шундай меҳр-мурувват тадбири ўтказилди.

Унда иштирок этган туман ҳокими Қахрамонжон Джураев мазкур масканда истиқомат қилувчи аёлларни бугунги байрам билан самимий қутлаб, уларга сиҳат-саломатлик, кўнгил хотиржамлигини тилади.

- Давлатимиз раҳбари, ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсати - халқимизга хос инсонийлик ва саховатпешалик хислатларининг яққол намунасидир, - дейди туман ҳокими ўз табрик сўзида. - Аҳолининг барча қатламлари, хусусан, кекса-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимо давлатимиз эътиборида.

Ташриф доирасида меҳрга ташна қалб эгалари учун байрам концерти ташкил этилиб, уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Туман ҳокими маҳаллаларда истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган турли ёшдаги тумандошларимиз хонадонларида ҳам бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

- Тақдир тақозо билан болаликдан ногирон эдим, ўтган йилнинг январ ойида инсултни ҳам бошимдан ўтказдим. Шундан буён, мустақил ҳаракатлана олмасдим, - дейди Беруний маҳалласида яшовчи Нўмонжон ака Рўзматов. – Мана энди, мушкулим анча осон бўлди. Мадад учун, ғамхўрлик учун раҳмат, тинч, осойишта кунлар учун шукроналар айтаман.

Шу куни тумандаги юз нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар, байналминал жангчилар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди. Уларга туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари, ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламаси, тирсакли қўлтиқтаёқлар каби реабилитация техника воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.   

Бугунги эзгу тадбирларни манзилли ва кенг миқёсда ташкил этишда Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси, “Соғлом авлод” жамғармаси, Маънавият ва маърифат бўлими, туман тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси ҳамда 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби каби муассасаларнинг ҳиссаси улкан бўлди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати