Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Китоб ярмаркалари ўтказилмоқда

×

 2020-12-02 13:15:17    94

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида китоб ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган мазкур ярмаркаларда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган, таълим тарбияга оид китоблар, дарсликлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари арзонлаштирилган нархларда таклиф этилмоқда.

Ушбу ярмарка доирасида мамлакатимиздаги етакчи нашриётлар томонидан чоп этилган 250 номдаги 33 мингдан зиёд китоблар туманга етказиб келинган.

Туман аҳолиси, айниқса ёшлар қалбига зиё улашишга хизмат қиладиган китоб ярмаркалари эртага, 3 декабр куни ҳам давом этади. 

Фарғона вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган бу каби тадбирлар аҳолини, айниқса ёшларни китобга бўлган меҳрини оширишга ҳисса қўшаётгани билан муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати