Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди

×

 2020-11-25 23:15:33    200

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ журналистлар ва блогерлар бугун Ўзбекистон туманида бўлдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.Ходжаев ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозаров томонидан тасдиқланган режа жадвалига киритилган тадбирлар доирасида дастлаб, туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари юзасидан журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида тадбир иштирокчиларининг илк манзили, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов бошчилигида "Turon eco cement group” МЧЖга бўлди.

2019 йилда фаолиятини бошлаган мазкур корхонанинг лойиҳа қиймати 140 млрд. сўмни ташкил этади.

Корхонада юқори маркали портланд цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши самараси сифатида бугунги кунда мазкур заводда 490 нафар ишчининг бандлиги таъминланган.

ОАВ вакиллари ва блогерлар заводдаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан батафсил танишиб, корхона мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Меҳмонларнинг навбатдаги ташрифи тумандаги “Кнауф Гипс Фергана” МЧЖ Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасига бўлди.

КНАУФнинг Ўзбекистондаги корхоналари раҳбари Дмитрий Дерипалко тумандаги мазкур заводнинг қурилиш жараёнлари ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида журналист ва блогерлар билан бўлишди.

Германиянинг “Knauf International GmbH” компанияси таъсисчилигида ташкил этилаётган завод ишга тушиши билан йилига 16 млн. кв.метр гипсокартон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва дастлабки босқичда 100 та янги иш ўрни яратилади.  

Корхонада йилига 17,7 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг 89 фоизини ички бозорга, 11 фоизини эса экспортга чиқариш мўлжалланган.

Йиллик экспорт ҳажми 2 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган корхона маҳсулотларини қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон республикаларига экспорт қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, ОАВ вакиллари “Турон” футбол клубига ҳам ташриф буюриб, бу ердаги шарт-шароитлар ҳамда яратилаётган қулайликлар билан танишди.

Клуб мутасаддилари келажакдаги режалар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Айниқса, жамоанинг эришаётган ютуқлари, ўйингоҳ майдонининг ҳолати, клуб қошида ташкил этилаётган футбол академияси бино-иншоатларининг қурилиш жараёнлари меҳмонларда илиқ тассуррот қолдирди. 

Ташриф сўнггида режага асосан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда  оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этишди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев туманда “Темир дафтар”, “Ёшлар ва аёллар дафтари”га киритилган оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий-моддий ёрдамлар таҳлили, ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Ўз ўрнида, журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларига туман ҳокими ва масъул раҳбарлардан жавоб олдилар.

Матбуот анжумани давомида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев туманда эришилаётган ютуқлар билан биргаликда, мавжуд муаммо ва камчиликларни айнан журналист ва блогерларнинг фаолликлари, уларнинг муносиб ёрдамлари билан бартараф этишга доимо тайёр эканлигини бот-бот такрорлади.

Бу борада келгусида ҳам ОАВ вакиллари ва блогерлар билан мустаҳкам ҳамкорликда ҳамда амалий ташаббуслар билан иш юритилишига келишиб олинди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати