Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2020-11-24 21:35:28 226
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимининг (ФВДТ) 2020 йил асосий тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 24 ноябр кунидан бошлаб 26 ноябр кунига қадар Ўзбекистон туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларининг бугунги, биринчи кунида Ўзбекистон тумани ҳокимлигида бошқарув органлари ва ФВДТ хизматлари иштирокида ишчи йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон тумани ҳокими- фуқаро муҳофазаси бошлиғи Қахрамонжон Джураев, сектор раҳбарлари ва Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бўлим бошлиғи подполковник Даврон Отамирзиевлар қатнашдилар.
Хабар бериш тизимининг тайёргарлиги ва барқарор ишлашини текшириш, ФВДТ ҳудудий қуйи тизими органларининг фавқулодда вазиятларда функционал вазифаларини бажариш йўналишларини аниқлаштириш, авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни бажаришда моддий-техник таъминот масалаларини ҳал этиш, юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини кўриб чиқиш ўқув машғулотларининг асосий мақсади этиб белгиланди.
Ўқув машғулотларига ФВДТ ҳудудий қуйи тизими органлари раҳбарлар таркиби ҳамда уларнинг куч ва воситалари, ижтимоий-иқтисодиёт объектлари,оммавий ахборот воситалари жалб этилди.
Ўқув машғулотининг биринчи кунида бир қатор тактик-махсус ўқув машқлари ўтказилди.
Хусусан, тумандаги 24-автокорхонада туман механизациялаштирилган йиғма командаси саф кўриги ташкил этилди.
Айни тадбирларда фавқулодда вазиятларда хабар бериш, улар содир бўлганда бирламчи вазифаларни амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга ихтисослашган механизациялаштирилган отрядларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга шайлиги синовдан ўтказилди.
Шунингдек, ўқув машғулотлари доирасида “Даханақақир” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Даштоқсув каналининг 500 метр қисмида сел ва сув тошқинларини олдини олиш мақсадида ўзанларини тозалаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
26 ноябрга қадар давом этадиган қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари давомида яна қатор амалий тадбирлар ҳамда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати