Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 101 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ “ЯЙПАН” ПОДСТАНЦИЯСИДАГИ АВАРИЯЛИ ҲОЛАТ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

×

 2020-11-24 20:00:54    122

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 8:10 да Ўзбекистон туманида жойлашган 110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанциясида электр энергияси истеъмолининг ортиб кетиши натижасида 16000 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пункти фавқулодда аварияли ҳолатда ўчган эди.

Ушбу носозликни бартараф этиш учун, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан тегишли барча бўлим, хизматлар тўлиқ таркибда ишга киришилди.

Жумладан, 60 дан ортиқ малакали мутахассислар ва 10 дан ортиқ махсус транспорт воситалари жалб қилинди.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида куч трансформатор чўлғамларида аниқлаган носозликлар бартараф этилди.

Ушбу носозлик бартараф этилгунга қадар авария ҳолатида ўчган куч трансформаторидан таъминланувчи истеъмолчилар таъминоти вақтинча ушбу нимстанциядаги бошқа бир соз ҳолатда ишларётган куч трансфортматорига ўтказилиб, барча истеъмолчилар электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилган бўлиб, эндиликда ушбу юклама ўз ўрнига қайтарилди.

“Яйпан” нимстанциясидаги носозлик бартараф этилиб, куч трансформатори соз ҳолатда иш режимига қўйилди.

Аварияли ҳолатни бартараф этиш вақтида келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

"Фарғона ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати