Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сессия ишида сектор раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди

×

 2020-11-20 22:42:59    170

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 20 ноябр куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда, тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессия ишига туман ҳокими Қахрамонжон Джураев раислик қилди.

Сессияда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 16 октябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот ҳам депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.

Сессия ишида туман ИИБ бошлиғи, подполковник Б.Нажмиддиновнинг ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, хуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Сессия иштирокчилари кун тартибида масалалар юзасидан сектор раҳбарлари ва сессияда иштирок этаётган мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати