Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Юксакларда ҳилпирайвер, байроғим!Юксакларда ҳилпирайвер, .юртим байроғи!
2020-11-18 22:38:15 343
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами бугун бутун мамлакатимизда бўлгани каби, Ўзбекистон туманида ҳам кенг нишонланмоқда.
Хусусан, маҳаллалар, ташкилот ва муассасалар, таълим даргоҳларида ушбу тарихий ва шонли сана муносабати билан туркум маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида мустақиллигимиз барқарорлиги тимсолига бағишлаб ўтказилган тадбирда туман ҳокими Қахрамонжон Джураев иштирок этди.
Маънавий-маърифий тадбирда шунингдек, ҳарбий қисм зобитлари, туман ички ишлар бўлими ходимлари, давлат ва жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар, устоз-мураббийлар ва ота-оналар жам бўлди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.
Иштирокчиларни табриклаш учун сўзга олган туман ҳокими Қ.Джураев байроғимизда юртимизнинг, халқимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолат берувчи рамзий тимсоллар мужассамлиги, шундай экан, ҳар биримиз байроғимизни ҳамиша эъзозлашимиз ва бошимиз узра баланд кўтаришимиз зарурлигини таъкидлади.
- Миллий байроғимизнинг давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши, турли байрам ва тантаналарда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бағишлайди, - дейди туман ҳокими ўз табрик сўзида. - Айниқса, халқаро спорт беллашувларида ғалаба қозонган спортчиларимиз шарафига юртимиз байроғи баланд кўтарилган лаҳзаларда ҳар биримиз чексиз ҳаяжонга тушамиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимизни ҳис қиламиз.
23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг бадиий жамоалари, ўқувчи-ёшлари томонидан давлатимиз рамзини, ватан, дўстлик ва тинчликни тараннум этувчи шеър ва қўшиқлар байрам шодиёнасига янада тантанавор тус бағишлади.
Шунингдек, тадбир давомида туман ҳокимлиги ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлимининг ташаббуси билан “Ватанимиз байроғи-фахримиз, ғуруримиз” мавзусида амалий ва тасвирий санъат йўналишларида ўтказилган танлов ғолиблигини қўлга киритган фаол ёшлар ва уларнинг устозлари эътироф этилди. Уларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Шубҳасиз, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши халқимиз мустақиллигининг тимсоли-давлатимиз байроғига нисбатан фахру-итихор, миллий ғурур ҳиссини янада жўш урдиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати