Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Соғлом турмуш тарзи тарғиботида яна тиббиёт ходимлари ўрнак бўлишди
2020-11-14 22:35:32 190
Мутахассисларнинг билдиришича, беморларга энг кўп тавсия этиладиган даво усули бу уларни жисмоний фаолликка чорлаш экан. Сабаби, аксарият хасталиклар кам ҳаракатлилик ва бунинг оқибатида организмда рўй берадиган салбий ўзгаришлар туфайли юзага келади.
Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида туманимиздаги саломатлик посбонлари томонидан навбатдаги спорт мусобақалари ва гимнастика машқлари бажарилди.
Ушбу спорт тадбирларида 150 нафарга яқин тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, тиббиёт касаба уюшмаси ташкилоти хамда туман БЎСМ ҳамкорлигида ташкил этилган спорт мусобақалари қизғин баҳсларга бой ўтди.
Тиббиёт ходимлари спортнинг стол теннис, шахмат, шашка, дартс, арқонда сакраш, гимнастрада турлари бўйича, шунингдек 100 ва 400 метр масофаларга югуришда ўзаро беллашдилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати