Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ва ёшлар очиқ мулоқотида ютуқлар билан биргаликда муаммолар ҳам тингланди

×

 2020-11-14 18:37:05    180

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев туман ёшлари билан учрашди.

“Туманда ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг орзу-умидлари ҳамда муаммолари” мавзусида ўтказилган очиқ мулоқот самимий ва ошкора руҳда ўтди.

Тадбирда ёшлар билан биргаликда уларнинг ота-оналари, педагог устозлар ҳамда ташкилот, муассаса ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув бошиданоқ туман раҳбари Қахрамонжон Джураев ёшларни расмиятчиликдан холи бўлиб, уларни очиқ ва ошкора мулоқот қилишга чақирди.

Очиқ мулоқот давомида ёшларни қийнаётган камчилик ва муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Бевосита учрашув иштирокчилари туман ҳокимига ўз саволлари билан мурожат этишди ва ёшлар томонидан берилган ҳар бир саволга муносиб жавоблар берилди.

Жойида ҳал этиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда ваколатли идораларга топшириқлар берилди. Ижроси эса албатта, назоратга олинди.

Туманда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, спорт, санъат ва китобхонлик йўналишларини кенг тарғиб қилиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек, яқин келажакда туман ёшлари таклифи асосида “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида қишлоқ кутубхонаси барпо этилиши, “Бўлажак ёш архитекторлар” клубини ташкил этиш, ёшлар ўртасида архиеология илмининг дастлабки кўникмаларини шакллантириш каби лойиҳалар амалга оширилиши ва шу таклифлар асосида тадбирлар ўтказилиши келишиб олинди.

Тадбирда сўз олган устоз ва мураббийлар туманда таълим-тарбия самарадорлиги юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритишган бўлса, ёшларнинг ота-оналари юртимиздаги имконият ва эътибор туфайли фарзандлари эришаётган ютуқлари билан бўлишди.

Туман ҳокими Қ.Джураев ҳозирги кунда ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашдаги қулайликлар, таълим муассасалари қурилиши ва моддий-техник базасини бойитиш борасида бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ёшларнинг чуқур билим олиши, фанларни пухта ўзлаштириши, касб-ҳунар сирларини мукаммал ўрганиши, ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб манфаатли лойиҳаларни амалиётга жорий қилиши лозимлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида, бир неча кун аввал бўлиб ўтган Сардорлар Кенгаши сайловида аниқланган туман сардорларининг ота-оналари ҳамда турли соҳалардаги интилишлари билан тенгдошларига ўрнак, шахсий намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фаол ёшлар туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати