Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тил – миллат ғурури
2020-11-13 00:08:37 234
Ўзбек тили XI асрдан мустақил тил сифатида шакллана бошлаган ва XIX асрда умумий халқ Ўзбек адабий тили вужудга келган. Ўзбек тили бизнинг Ўзбек миллатимизни, ватанимизни, жонажон Ўзбекистонимизни кўрки, ифтихори, бойлиги ва шу жумладан она тилимиздир. Биз шундай она тилимиз-ўзбек тилининг борлигидан ҳар қанча фахрлансак хам оздир, чунки ўзбек тилимизнинг пайдо бўлиши жуда узоқ йиларга бориб тақалади.
Ўзбек адабий тилининг ривожланишида буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг хизмати жуда катта. Навоий ўзининг бадий ва илмий асарларда Ўзбек тили бой тиллардан бири эканлигини амалий исботлаб, назарий асослаб берган. Алишер Навоий ўзбек тилида ажойиб бадий асарлар ёзган.
Тил масалаларида «Мухокаматул-луғатайн» номли умумий асарлар ёзган.
Она тилимиз – ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди. Бу халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган эди.
Бизнинг давлат тилимиз яъни, ўзбек тилимиз асрлар оша ўзининг нуфузини хеч қачон йўқотмайди, чунки ўзбек тилимиздан нафақат ўзбеклар, балки бошқа миллат халқлари хам фойдаланишади.
Шуни таъкидлаш керакки, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган эди. Истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошди. “Давлат тили ҳақида”ги қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди.
Олимлар ва мутахассислар томонидан илм-фан ва турли соҳаларга оид энциклопедия ва луғатлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилди. Мумтоз адабиётимиз намуналари, саксон мингдан зиёд сўз ва сўз бирикмасини, фан, техника, санoат, маданият ва бошқа соҳаларга оид атамаларни, шеваларда қўлланиладиган сўзларни ўз ичига олган беш жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” бу борада амалга оширилган ишларнинг энг муҳимларидандир.
Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муаммола воситаси-балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Турли халқларнинг тилларига хурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади. Тилларни сақланиб қолиши учун эса бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарурдир. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва хурмат қилиш тинчликнинг бирдан бир кафолатидир. Шу сабабли ҳам хар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади.
Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди. Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишимиз керак.
Азизбек Ўринбоев
Ўзбекистон туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси