Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ЭҲТИРОМ
2020-11-09 23:46:51 226
Шифокорлик касби - энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади.
Тиббиёт ходимларининг ўз ишига масъулият билан ёндошишлари, инсонларни ҳаёти ва тақдирида муҳим аҳамият касб этади, албатта.
Давлатимиз раҳбарининг таърифлари билан айтганда, халқ тиббий хизматлардан рози бўлса, давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади.
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасида соҳа ходимларининг касб байрамига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда ана шундай фикрлар илгари сурилди.
Тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев қатнашиб, шарафли касб эгаларини байрам билан самимий табриклади.
Туман ҳокими кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг соғлигини муҳофаза қилиш, даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларини моддий-маънавий рағбатлантириш, ҳудудларда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бераётганини алоҳида қайд этди.
Пандемия шароитида туманимизда касбига содиқ замонамиз қаҳрамонлари ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, коронавирус инфекциясига қарши курашда фидойилик намуналарини кўрсатаётганлиги алоҳида эътироф этилди.
Тантанали тадбирда энг фидойи, жонкуяр бир гуруҳ тиббиёт ходимларига ҳамда санитария эпидемиология осойишталиги маркази мутахассисларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати