Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тиббиёт ходимлари иштирокида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” тадбири
2020-11-07 10:35:53 160
Бугун эрта тонгдан, Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси, туман СЭО маркази ходимлари, саломатлигимиз посбонлари иштирокида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
“Ўзбекистон” ўйингоҳида ташкил этилган акцияда фаол иштирок этган тиббиёт ходимлари туманимиз бўйлаб соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Яқин кунларда худди шундай акция, яъни оммавий юриш марафони ва соғломлаштириш тадбирлари туман миқёсида ўтказилиши режалаштирилган.
Соғломлаштириш акцияси ўтказиладиган кун ва жойи, шунингдек бошқа тафсилотлар ҳақида қўшимча ахборот берамиз.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати