Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида фаолиятини қайта бошлаган давлат боғчалари сони 40 тага етди
2020-11-03 13:50:12 157
Аввал хабар берганимиздек, коронавирус инфекцияси пандемияси сабабли фаолияти тўхтатилган тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари босқичма-босқич ўз фаолиятларини қайтадан тикламоқда.
Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгаши ва туман СЭО марказининг рухсати билан кеча ва бугун яна 32 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.
Бу билан эса, туманда фаолиятини қайта бошлаган давлат МТТ лари сони 40 тага етди.
Жумладан, 1, 2, 3, 4, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 21, 22, 23, 24, 26, 27, 29, 31, 34, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 50, 54, 55, 58, 59-давлат мактабгача таълим ташкилотлари жажжи кичкинтойларни ўз бағрига қабул қилиб олган.
Тез кунларда яна 19 та давлат МТТ лар ҳам иш фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати