Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Давлат хизматчиларининг жисмоний фаоллиги оширилади

×

 2020-11-03 13:42:47    166

PDF yuklash
Chop etish


«Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

2021 йил 1 январдан бошлаб, барча давлат органлари ва ташкилотларида:

- Меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифаси юкланиб, унинг иш ҳақига 20 фоиз устама белгиланади.

- Ҳафтада камида бир марта, иш вақтидан сўнг раҳбар ва барча ходимлари жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар) билан шуғулланиши йўлга қўйилади.

- Ҳар шанба соат 14:00 дан кейин куни ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади. Бунда, мусобақалар байрамона руҳда, «шоу» кўринишида ўтказилишига, ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилишига алоҳида эътибор қаратилади.

- Тренажёр зали, «Workоut» майдончаси, спорт майдончалари ва хоналари, спорт машғулотлари ва мусобақаларини молиялаштириш давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда бошқа қонуний манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

- Биринчи раҳбарларга «шахсий намуна» тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражаси, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

- 2021 йил 1 июлдан бошлаб, вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва ходимларининг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш йўлга қўйилади. Кўрсаткичлар рейтинг асосида таҳлил қилиниб, натижаларни онлайн кузатиш тизими ишлаб чиқилади.

Ҳудудларда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошиши, соғлом овқатланиши (таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишнинг қисқартириши), зарарли одатлар (алкоголь ва тамаки)дан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, семизлик ва бевақт вафот этиш кўрсаткичларининг камайишига қараб, ҳокимликлар ишига баҳо берилади. Бу бўйича рейтинг ишлаб чиқилиб, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси билан интеграция қилинади.