Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“HUDUDGAZ FARG’ONA” газ таъминоти филиали Ўзбекистон туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркорнинг ижтимоий тармоқ орқали мурожаатига муносабат билдирди

×

 2020-11-03 13:39:59    571

PDF yuklash
Chop etish


“HUDUDGAZ FARG’ONA” газ таъминоти филиали Ўзбекистон туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркорнинг ижтимоий тармоқ орқали мурожаатига муносабат билдирди

Унда жумладан, шундай дейилади:

Ижтимоий тармоқларда “Шўрсувда ҳукумат топшириғи чала қолганлиги маълум қилинди. Натижада экспорт режалари бажарилиши қийинлашмоқда” сарлавҳаси остида қурилиш материаллари экспорти билан шуғулланиб келаётган “Шўрсув Цемент” МЧЖда табиий газ йўқлиги сабабли бир ҳафтадан буён иш тўхтаб қолганлиги тўғрисидаги мурожаат тарқалди. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида хабарда баён этилган масала юзасидан “Hududgaz Farg’ona” газ таъминоти филиали тасарруфидаги “O’zbekistontumangaz” газ таъминоти бўлимининг тегишли масъул ходимлари томонидан ўрганишлар давомида қуйидагилар аниқланди.

Ўзбекистон тумани “Шўрсув” шаҳарчасида жойлашган “Шўрсув Цемент” масъулияти чекланган жамияти табиий газ билан доимий таъминланиб келинади, хақиқатда ҳам 2020 йил 23 октябрь куни магистрал газ қувурларида совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши ва ҳароратнинг кескин тушиши оқибатида босим пасайиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда барча истеьмолчилар магистрал газ қувурларида табиий газ босими пасайгани ва натижада таьминотда узилишлар кузатилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилган. Магистрал газ қувурларида 2020 йил 27 октябрдан табиий газ босими кўтарилиб, ҳозирги кунда “Шўрсув Цемент” МЧЖ ҳамда бошқа истеъмолчилар табиий газ билан бир меъёрда таъминланиб келинмоқда.

Магистрал газ қувурларида табиий газ босими пасайиши мумкинлиги “Шўрсув Цемент” МЧЖ билан икки томонлама тузилган табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш шартномасини 10.1 бандида форс-мажор ҳолатларида кўрсатиб ўтилган. 

“Шўрсув” шаҳарчасидаги истеъмолчиларни бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида, “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2018 йил 4 июлдаги ички фармойишига асосан, “Кичик тагоб” МФЙ ҳудудида янги “Шўрсув” газ тақсимлаш станцияси қурилиши ва ундан “Шўрсув” шаҳачасига 7.2 км. узунликдаги юқори босимли Д-325 мм.ли газ қувури тортилиши белгиланган. Ҳозирги кунда газ қувурлари тортилиш ишлари якунланиб, табиий газ қувурларини босим остида синаш ишлари олиб борилмоқда. Фармойишга асосан қурилиш монтаж ишлари якунлангандан сўнг, фойдаланишга топширилади. 

"Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон тумани истеъмолчиларини суюлтирилган газ билан таъминлашга оид мурожаатларни “O’zbekistontumangaz” газ таъминоти бўлимининг “Call-марказ”ига (73) 539-19-46 телефон рақами ёки авария диспетчерлик хизматининг 104 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишларини сўраб қоламиз". дейилади “HUDUDGAZ FARG’ONA” газ таъминоти филиали расмий билдиришида.