Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 8 та МТТ ўз фаолиятини бошлади

×

 2020-10-29 11:31:26    72

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус пандемияси бошланган даврда Ўзбекистон туманидаги мавжуд 59 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди.

Ҳалқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгаши ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг рухсати билан кеча, 28 октябрдан 8 та мактабгача таълим ташкилоти қайтадан иш бошлади.

Жумладан карантин ва СанПин қоидаларига тўла риоя қилинган дея хулоса қилинган 1, 3, 4, 7, 9, 11, 27 ва 40-давлат мактабгача таълим ташкилотлари болажонларни қабул қилиб олди.

Тез кунларда, яъни 1-10 ноябрь кунлари оралиғида эса қолган 51 та МТТ лар ҳам иш фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати