Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сиз ҳар доим эътиборимиздасиз!

×

 2020-10-27 16:59:02    164

PDF yuklash
Chop etish


Нозик ҳилқат вакили бўлмиш аёл зотисиз бу кўҳна дунёни бир лаҳза ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Ўз ўрнида, тоғлардек юксак матонат эгаси ҳисобланган аёл зотининг бардоши ва чидами олдида бош эгса арзийди. Бугун ҳар жабҳада фаол бўлган аёлларимизга жамиятимизда кўрсатилаётган эътибор ҳам юқори даражада. Айниқса турмуш шароити оғир ва имконияти чекланган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи давлатимизнинг доимий диққат-эътиборида турибди.

Бу борада Ўзбекистон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ҳам ҳудуддаги хонадонларга кириб бориб, бу каби оилаларнинг муаммоларини ўрганиш, эҳтиёжига кўра уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишлари мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Бугун ҳам Ўзбекистон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тумандаги оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш фонди кўмагида 10 нафар турмуш шароити оғир ва имконияти чекланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг  вояга етмаган ногиронлиги бўлган фарзандлари учун ногиронлик аравачалари ва эшитиш мосламаси топширилди. Шунингдек ҳокимлик вакилларининг хонадонларга ташрифи давомида саҳоватли кўмак сифатида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.

  - 32 йил Ғафур Ғулом номли жамоа хўжалигида меҳнат қилганман. Тақдир экан, иккала тизза бўғимимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, мана бир ярим йилдан буён мустақил ҳаракатлана олмасдим - дейди Зинаша маҳалласида яшовчи Зайнабхон Абдуллаева. – Бундай эътибордан бошим кўкка етди, чунки энди бировнинг кўмагисиз маҳаллада сайр қилиш имконияти бор энди менда.

- Ўғлим Шахзодбек 17 ёшда, - дейди Даҳанақақирлик Мохирахон Мелиева. - Болаликдан I гуруҳ ногирони. Бир муддат аввал, вилоят шифохонасида тиббий кўрикдан ўтиб келгандик, шукр, соғлиги анча яхши томонга ўзгармоқда экан. Лекин шу, эшитиш борасида бироз қийналмоқда. Бугун берилган махсус эшитиш мосламаси мушкулимизни осон қилади. Шу биргина мадад ҳам кўнглимизни тоғдек кўтарди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати