Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тинчлик ва осойишталик посбонларининг шарафли хизматлари эътироф этилди

×

 2020-10-25 18:23:34    154

PDF yuklash
Chop etish


Тинчлик ва осойишталикни халқимиз қанчалик қадрласа, шу неъматлар туфайли хотиржам ва фаровон ҳаёт кечираётган бўлса, уларни асраш, барқарорликни таъминлаш давлатимизнинг бош мақсадларидандир. Бу йўлда мамлакатимизда барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, фуқаролар, эл ва элатлар орасидаги тотувлик сабаб халқимиз эртанги кунга ишонч билан боқмоқда. Бу шубҳасиз, ички ишлар органлари ходимларининг хам фидойи хизматлари натижасидир.

25-октябрь “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан осуда ҳаётимиз посбонларининг хизматларини эътироф этиш, уларни касб байрами билан табриклаш мақсадида Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлимида байрам тадбирида ташкил этилди. Унда туман сектор раҳбарлари, ички ишлар бўлими ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими Қ.Джураев сўзга чиқиб бугун туманимиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этди.

     – Мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳар доим алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан қаралган. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин. Айнан шу талаб тизимда амалга оширилган ва давом этиб келаётган ислоҳотларнинг асоси ва мақсади бўлиб хизмат қилмоқда, – деди туман ҳоким Қ.Джураев. – Келгусида ҳам муваффақиятли хизматингиз замирида доимо темир интизом, ҳалоллик, ўз ишингиз ва бурчингизга садоқатлилик каби эзгу фазилатлар мужассам бўлиб қолсин.

Шунингдек тадбирда сўзга чиққан туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддинов сўнгги йилларда ички ишлар органларида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг самарасига тўхталар экан, бу борада айниқса ходимлар ва фахрийларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар бугун алоҳида эътиборда эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Тадбирда соҳада кўп йиллар меҳнат қилган, юрт тинчлиги ва халқ осойишталиги йўлида самарали хизмат қилаётган туман ички ишлар бўлими ходимларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши масъуллари томонидан ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда ички ишлар органлари ходимларининг ўрни беқиёслиги эътироф этилди. Бу борада мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб бораётган бир гуруҳ фидоий осойишталик посбонларига туман ёшлари номидан ҳам фахрий ёрлик ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўзбекистон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати