Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Наймансойдаги тикувчилик цехида ҳудуд аёлларининг бандлиги таъминланган
2020-10-25 18:19:36 262
Бугун ҳудудлардаги ташаббускор тадбиркорларнинг саъйи-ҳаракатлари ва сектор раҳбарларининг уларга яқиндан маслаҳатчи ва кўмакдош бўлиши билан янги лойиҳалар ишга туширилиб, аҳоли бандлиги таъминлашга эришилмоқда.
Ўзбекистон туманининг Наймансой маҳалласи туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида жойлашган.
“Дурдона текстил” МЧЖ раҳбари Махмудхон Хўжаев мазкур маҳаллада бўш турган бинони олиб, эзгу ташаббусга қўл урган. Оила аъзолари билан тикувчилик цехи ташкил этиб, пандемия даврида ҳудуддаги ишсиз аёлларни бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшган.
Ўзбекистон тумани 4 та сектор раҳбарлари мазкур корхонада ҳам бўлиб, оилавий тадбиркорлар ва корхона ишчилари билан мулоқот қилдилар.
Устоз-шогирд анъаналари йўлга қўйилган мазкур цехда бугунги кунда 50 нафардан зиёд тикувчилар билан шартнома қилиниб, хотин-қизлар учун мавсумий кийимларни тикиш ишлари йўлга қўйилган.
Энг муҳими, сифатли ҳомашё асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозорда харидоргир.
– Корхонага тикув ускуналари Хитой давлатидан олиб келинган. Ишчиларни асосан ҳудуд фуқаролари, маҳалла хотин-қизлари орасидан олганмиз, – дейди корхона раҳбарининг турмуш ўртоғи, иш юритувчи Дилшодахон опа Хўжаева. – Тикувчиларимиз учун барча шароитлар яратилган, ойлик маошларимиз 1,5-2 млн. сўмни ташкил этади, шунингдек ҳар куни корхона хисобидан тушликка иссиқ овқат ташкил этилади.
- Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида табиркорларга яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш ва маҳсулотларимизни экспортга чиқариш ниятидамиз, – дейди жамият раҳбари Махмудхон Хўжаев. – Шу мақсадда мана, қўшимча бинони янги тикувчилик корпусига мослаштириб, таъмирладик. Янги биномиз учун ҳам хозирда Хитой давлатидан замонавий 10 та тикув машинаси олиб келдик. Кейинчалик яна тикув машиналари келиши ва лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши билан иш ўринлари сони 100 нафарга етади.
4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Ж.Қўчқоров корхона раҳбарларига иш фаолиятида зарур асқотадиган, мамлакатимизда амалдаги солиқ, божхона ва экспорт бўйича имтиёзларни яна бир карра батафсил тушунтириб берди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари корхона раҳбари билан суҳбат жараёнида қўшимча лойиҳанинг ишга тушишидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда ўзларининг амалий ёрдамларини таклиф қилишди. Маълум бўлишича, янги бинонинг иситиш тизимлари тахт ҳолатга келтирилган. Ҳудудда табиий газ тармоғи мавжуд ва уни бинога тортиш юзасидан зарурий ҳужжатлар тегишли тартибда газлаштириш идорасига тақдим этилган. Сектор раҳбарлари томонидан шу жойнинг ўзида мазкур масалани муддатидан кечиктирмай ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди ва масала ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати