Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сифатли маҳсулот – даромад манбаи

×

 2020-10-25 18:17:39    62

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда бутун мамлакатимизда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кенг суръатларда йўлга қўйилди ва давом этмоқда. Натижада юртимиз кун сайин чирой очиб бормоқда. Ушбу ишларни амалга оширишда сифатли қурилиш материалларини етказиб бераётган корхоналар муҳим ўрин тутмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон туманида фаолият олиб бораётган “Универсал бетон сервис” масъулияти чекланган жамияти шулар сирасига киради. Бугунги кунда корхонада Хитой технологиялари асосида тур хил темир-бетон буюмлари ишлаб чиқарилмоқда.

     Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев бошлигидаги сектор раҳбарлари мазкур корхонада ҳам бўлиб, иш жараёни билан танишдилар, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. 

    Корхона томонидан қурилиш соҳасида муҳим бўлган пол ва том темир-бетон плиталари, шунингдек электр энергетика соҳасига зарур бўлган темир-бетон таянч устунлари етказиб берилмоқда.

   Бунда эса жамиятда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг уюшқоқлик билан бир ёқадан бош чиқариб ишлаётгани қўл келмоқда. Айни пайтда корхонада жами ишчи-ходимлар сони 10 нафарни ташкил қилади. Жамиятда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий ҳимоялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, улар корхона ҳисобидан бепул нонушта, тушликка иссиқ овқат билан таъминланганлар. Шунингдек, байрам тадбирларида ишчиларни рағбатлантириш ҳам самарали йўлга қўйилган.

     - Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизнинг сифатига жиддий эътибор қаратиб келамиз доимо. Белгиланган тартибда сертификатлаштириш марказининг махсус сертификатига эгамиз, - дейди корхона раҳбари Рустамжон Каримов. – Шукрки, шу кунгача маҳсулотларимиз сифатидан норизо бўлган харидор бўлмади. Темир-бетонларимизни бутун вилоятимиз бўйлаб қурилиш корхоналари харид қилса,  ўтган йили темир-бетон таянч устунларини Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ҳам олиб кетишди.

     Шунингдек, корхона раҳбарининг маълум қилишича 2020 йил 9 ой давомида 2 мингта темир-бетон плиталари ишлаб чиқарилиб, қурилиш объектларига етказиб берилган.

     – Юртимиз ривожида тадбиркорларнинг ҳиссаси катта. Негаки, тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади, янги-янги иш ўринлари яратилади, – деди тума ҳокими Қ.Джураев. – Бугун хусусий сектор вакилларига давлатимиз томонидан қатор имтиёзлар яратиб берилаётгани замирида ҳам, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини либераллаштириш, кичик бизнеснинг мазкур соҳадаги иштирокини кенгайтириш каби эзгу мақсадлар мужассам. Зеро, тадбиркор – бу ҳақиқий фидойи инсондир!

Тадбиркор билан самимий суҳбат давомида иш фаолиятида қандай муаммолар бўлса, сектор раҳбарлари уларни бартараф этишга тайёр эканликлари билдирилди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати