Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш давом этмоқда

×

 2020-10-25 18:12:09    72

PDF yuklash
Chop etish


Туманда «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни шакллантириш штаблари иш бошлаган.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 8 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда барча маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" шакллантирилиб, уларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилиши айтиб ўтилган эди.

       Туманда штаб йиғилишлари ўтказилиб, секторлар кесимида уйма-уй юриш орқали белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда хонадонларни ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

       Бугунги кунда туманда 47 минг 270 тага яқин хонадон, 63 минг 950 га яқин оила мавжуд. Туманда мазкур оилаларни ўрганиб чиқиш учун 7 кишидан иборат туман штаби, 4 та секторда 8 кишидан иборат сектор штаблари тузилган.

       Маълумот учун, «Ёшлар дафтари»га 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, «Аёллар дафтари»га эса 30 ёшдан ошган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бор бўлганлар киритилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати